Пекиндан Тошкентга учинчи чартер рейс етиб келди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»
Коронавируснинг тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди.
Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди.
Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да етиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни чартер рейс билан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси Хитойдан олиб келинганди.
5 февраль куни эса Ухандаги ўзбекистонликлар келтирилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Коронавируснинг тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди.
Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди.
Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да етиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни чартер рейс билан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси Хитойдан олиб келинганди.
5 февраль куни эса Ухандаги ўзбекистонликлар келтирилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…