
Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан йўл қоидасини бузган фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ёки автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўрнатилган тартибга кўра йўл қоидасини бузган фуқаро икки ой муддатда жаримани тўласа ҳеч қандай муаммога дуч келмайди. Акс ҳолда, бугунги кунда қоидабузарлик содир этган автомашинани аниқлаш унчалик ҳам муаммо эмас.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар давомида биргина январь ойининг ўзида 808 та ижро ҳужжати бўйича 196 млн. 516 минг сўм жарималар ундирилди. Жаримани тўлашдан бўйин товлаган 38 нафар шахснинг автотранспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасида сақлаш учун олиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар вилоят миқёсида давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар