10:50 / 08.02.2020
4 334

Қўқонда Spark ва Nexia автомашинаси ўртасида даҳшатли тўқнашув содир бўлди

Қўқонда Spark ва Nexia автомашинаси ўртасида даҳшатли тўқнашув содир бўлди
2020 йилнинг 7 февраль куни соат 21:00 ларда ҳайдовчи 24 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашинасида Қўқон шаҳар Туркистон кўчасидан Ғишт кўприк кўчаси йўналиши томон ҳаракатланиб чорраҳага келганида ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Натижада “Spark” автомашинасининг мотор қисми “Nexia” автомашинасининг олд қисмига урилиши натижасида қисқа туташув ҳосил бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган ва ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.

Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда Spark ва Nexia автомашинаси ўртасида даҳшатли тўқнашув содир бўлди