date
views 3 138

Ўзбекистонда ҳайвонларни овлашга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши мумкин

Ўзбекистонда ҳайвонларни овлашга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши мумкин
Фото: Google Images
Ўзбекистонда ҳайвонларни овлашга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги Президент қарорининг лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан муҳокама учун эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида қайд этилишича, мазкур таклиф Давлат экология қўмитаси, Экологик партия ва жамоатчилик томонидан берилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мораторий 2020 йил 1 мартдан 2023 йил 31 декабргача амал қилади. Бу даврда ҳайвонларни овлашга, илмий ва тиббий мақсадлардан ташқари, рухсат бериш тақиқланади.

Шунингдек, яқин ойларда қуйидагилар режалаштирилмоқда:
- давлат божи, шунингдек, ҳайвонларни овлаш учун тўлов миқдорини ошириш;
- браконьерлик, айниқса, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларга нисбатан браконьерлик учун жавобгарликни ошириш;
- ов қилиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини электрон форматга ўтказиш.
Мазкур чоралар республикадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш ва ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳайвонларни овлашга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши мумкин