1-синф ўқувчилари февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқади

1-синф ўқувчилари февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқади
1-синф ўқувчиларининг февралда қўшимча таътилга чиқиши мактаблар маъмурияти томонидан белгиланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилиши лозим.

Хусусан, 1-синф ўқувчилари февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқишлари кўзда тутилган.
Билдирилишича, таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳар бир мактаб маъмурияти томонидан мустақил равишда белгиланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар