17:53 / 08.02.2020
3 021

Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда

Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Бугун, 8 феврал куни соат 20:15да Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин. Чипталарни жойлардаги чиптахоналарида харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда расмийлаштириш мумкин.

Билдирилишича, ички рейслар учун шунчаки принтердан чиқарилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш имконияти мавжуд бўлса, халқаро рейслар учун электрон чиптани темир йўл чиптахоналарда давлатлараро келишувларга мувофиқ белгиланган шаклдагисига алмаштирилиши шарт. Сафар давомида бошқа давлатлар назоратчилари айнан белгиланган шаклдаги чипталарни текширувдан ўтказади.

«Ҳозирги кунда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан ушбу масала борасида музокаралар олиб борилмоқда. Яъни яқин кунларда халқаро рейсларга харид қилинган электрон чипталар ҳам фақат принтердан чиқарилган шаклида сафар давомида амал қилиши кўзда тутилган», - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда