11:25 / 09.02.2020
2 903

Тақиқланган дори сотувчилари қўлга тушди

Тақиқланган дори сотувчилари қўлга тушди
6 февраль куни соат 03:30 ларда Яшнобод тумани 6-сонли Ички ишлар бўлимига учинчи босқичга хизматга жалб этилган Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси ходимлари сафдор Зохид Тўхтаев ва сафдор Боходир Умаровлар тақиқланган дори сотувчиларини қўлга туширди.

Ходимлар хизмат олиб бораётганларида Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида «Матиз» русумли автоуловга икки номаълум шахс қўлларидаги қутиларни жойлаётган вақтларида ППХ ходимларини кўриб ўз ҳаракатлари билан шубҳа уйғотади. Ходимлар ушбу автомашина олдига бориб текширмоқчи бўлганларида ушбу шахслар автоуловга ўтириб воқеа жойидан қочиб кетишга уринади. Лекин тезкорлик натижасида ушбу автоулов ушланиб, 6-сонли ИИБга олиб бориб шахсига аниқлик киритилади.

Ушбу шахслар Бектемир тумани «Билолназим» кўчасида доимий рўйхатда турувчи 1991 йилда туғилган Рахим И. ҳамда Яшнобод тумани Умид махалласида доимий рўйхатда турган 1995 йилда туғилган Хамид Х.лар эканлиги аниқланиб, автоуловнинг орқа юк хонаси холислар иштирокида текширилганда тақиқланган дори воситалари Тропикамид 505 дона, Регапен 60 дона, Фаниган 9 дона, 4.635.000 сўм пул ва 30 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тақиқланган дори сотувчилари қўлга тушди