10:35 / 10.02.2020
2 592

Металл сейфдан 30,0 млн. сўмни ўғирлаган уч нафар йигит ушланди

Металл сейфдан 30,0 млн. сўмни ўғирлаган уч нафар йигит ушланди
2020 йил 04 январь кунидан 05 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи 37 ёшли Д.М.га тегишли “Тўқимачи” маҳалласида жойлашган МЧЖ ҳудудида турган темир контейнер ичидаги металл сейфни калит билан очиб, ичидаги жами 30.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини 19 ёшли Н.А., 18 ёшли С.А. ва 17 ёшли Т.С. содир этганликлари аниқланган ҳамда уларнинг ҳар биридан ўғирланган пуллар эвазига сотиб олинган "Redmi Note 8" русумли уяли телефонлар ва турли хил кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Металл сейфдан 30,0 млн. сўмни ўғирлаган уч нафар йигит ушланди