date
views 3 556

10,0 млн. сўмдан ортиқ тилла тақинчоқларни чегарадан“Шампунь" идишида олиб ўтган аёл жазога тортилди

10,0 млн. сўмдан ортиқ тилла тақинчоқларни чегарадан“Шампунь" идишида олиб ўтган аёл жазога тортилди
Ўзбекистон фуқароси бўлган Абдуллаева Нодирахон Мухаматжоновна 2019 йил 23 октябрь куни соат 19:00 ларда Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига Қувасой шаҳар “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали пиёда ҳаракатланаётган вақтида унга тегишли бўлган қўл сўмкаси божхона пунктидаги рентген аппаратидан ўтказилади. Ва ушбу “қўл” сўмка божхона ходимлари томонидан рентген аппаратида “шубҳали” нарса борлиги ҳақида сигнал беради.

Шундан сўнг божхона ходимлари Н.Абдуллаева аёл киши бўлганлиги боис бошқа йўналишда хизмат олиб бораётган Д.Охтаевани чақиради. Шу вақт оралиғида ҳуқуқбузар Н.Абдуллаева шампунь ва порошокларни кўйлагининг енгига яшириб қўйишга эришади. Божхона ходимлари томонидан бир неча бор аёлнинг сўмкаси рентген аппаратидан ўтказилганига қарамай “шубҳали нарса” кўринмайди. Бироқ божхона ходимлари томонидан дастлабки ўтказилган рентгенда эса Н.Абдуллаеванинг сўмкасида "шубҳали нарса" борлиги маълум бўлади.

Тезкор ходимлар томонидан ва божхона хизмат ити ёрдамида тезкор ҳаракатлар ўтказилади, бироқ ушбу ҳаракатлар самарасиз бўлади.
Шундан сўнг божхона ходими Д.Охтаева Н.Абдуллаевани кўрикдан ўтказиш учун холислар иштирокида алоҳида хонага таклиф қилади. Шахсий кўрикдан ўтказади ва ҳуқуқбузар Н.Абдуллаева томонидан божхона сумкаси ичидаги “Belux” номли шампунь идиши ичидан божхона ходимининг оғзаки сўровларида айтилмаган 63.22 грамм оғирлигидаги 6 дона узук ҳамда 14 жуфт сирғалар бўлган умумий баҳоси 10.621,0 минг сўмлик тилло тақинчоқлар борлиги аниқланиб, улар далилий ашё сифатида олинади.

Ушбу тилло узук ва сирғаларни Н.Абдуллаева тезкорлик билан кўйлагининг енг қисмига яширганлиги аниқланади.
Ҳуқуқбузар Н.Абдуллаева томонидан тилло тақинчоқлар борлиги ҳақида божхона ходимаси сўрамаганлиги юзасидан берган кўрсатмаси судда ўз исботини топмаган, чунки Н.Абдуллаевага тилло тақинчоларини тақдим қилиш таклиф қилинганида фақатгина қўлидаги узуги ва қулоғидаги сирғаларни тақдим қилган холос. Шампунь идишга солинган ва яшириб қўйилган узук ва сирғалар тақдим қилинмаган.

Қува туман маъмурий судида Н.Абдуллаеванинг қилмиши ўз исботини топди ҳамда унга нисбатан аёллиги ва қарамоғида 4 нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, суд жазо санкциясида белгиланган энг кам жазодан ҳам камроғини, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, яъни 669,0 минг сўм жарима жазоси тайинлаб, 10 621,0 минг сўмлик тилло тақинчоқларни давлат фойдасига ундирди.

Қува туман
маъмурий суди раиси
А.Жумаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 10,0 млн. сўмдан ортиқ тилла тақинчоқларни чегарадан“Шампунь" идишида олиб ўтган аёл жазога тортилди