date
views 3 270

5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 19.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “NEFTGAZMAXSUSQURILISH UNITAR KORXONASI” дан ундирувчи Чилонзор туман ДСИ фойдасига солиқ қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор корхонанинг солиқ қарздорлик ҳисобига Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли бўлган Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги уй хатланиб, электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали сотилди ва сотувдан тушган пул маблағидан 5 млрд. 828 млн. 294 минг сўм Чилонзор туман ДСИ нинг солиқ қарздорлик ҳисобига ундирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди