21:28 / 10.02.2020
4 519

“Хакерлар”да айб йўқ ёхуд сўконғич матбуот котиби

“Хакерлар”да айб йўқ ёхуд сўконғич матбуот котиби
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси тарқалди.

Унда Мирзоҳид Ботиров ўзига таниш ва анча синашта бўлган бошқа фойдаланувчи билан «дилдан суҳбат» қургани англашилади. Ҳақорат-у уятсиз гапларга тўла ёзишмаларда гап айланиб, блогерларга тақалган пайтда матбуот котиби «...осмонга чиқаётган блогерни жойини кўрсатиб қўйгани»ни алоҳида таъкидлаб, «15 кунда мулла бўлгани»га урғу беради. Шунингдек, ёзишмаларда ўша блогер «асакалик» экани, «ҳоким тиқ» дегани учун «тиқилгани»ни ёзиб бўлмас ҳақоратлар билан баён қилинади.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ёзишма юзасидан баёнотида: «Facebook ижтимоий тармоғида “Ёшлар олами” аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик ҳужумига учраган бўлиб, Мирзоҳид Ботиров 2020 йилнинг 8 февраль куни ушбу ҳолатлардан хабар топган ва шу куннинг ўзидаёқ вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан скриншотдаги ёзишмалар ким томонидан олиб борилганлигига аниқлик киритилмоқда.

Ушбу хабарлар тафсилоти бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади ҳокимлик баёнотида.

Таҳририятдан: “Алдагани бола яхши” деганларидек бирорта ножўя гап-сўз чиқиб қолса “хакерлар” айбдор бўлиб қолаверадими? Вилоят ҳокимлигининг матбуот котибининг оғзидан боди кириб шоди чиқиб турса бошқалардан нима кутиш мумкин?

“Хакерлар” ҳақидаги баҳона ўхшамабди. Келгуси сафарга тузукроғини топинглар, ҳурматли матбуот хизмати ходимлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Хакерлар”да айб йўқ ёхуд сўконғич матбуот котиби