Фото: ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор туманида оқиб ўтувчи сувга чақалоқнинг белига тош боғлаб ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам, худди шундай ҳолат аниқланган, аммо воқеа ижтимоий тармоқларда айтилганидек, Олмазор туманида эмас, балки Чилонзор туманида содир бўлган.
Шундан сўнг мазкур воқеа бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси ёқаси бўйлаб оқиб ўтувчи Анҳор каналидан оқаётган сувдан янги туғилган, ўғил бола жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар прокуратураси махсус тезкор-тергов гуруҳи, Чилонзор тумани прокуратураси ва туман ИИО ФМБ раҳбарлари ҳамда ходимлари чиқишди. Махсус тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи ва мурда кўздан кечирилиши давомида, ташқи кўрикда чақалоқ мурдасида жароҳатлар аниқланмаган.
Республика Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг 10.02.2020 йилги 179-сонли дастлабки хулосасига кўра, чақалоқнинг ўлими “Бош юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши. Кефологематома. Туғруқ травмаси”дан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Шунингдек, экспертиза текшируви давомида чақалоқ 38-40 ҳафталик бўлгани ва чақалоқнинг антропометрик белгилари бўйича етук туғилганлиги аниқланди. Мурда бошланғич чириш даврида экани, танасида туғма нуқсон ва бошқа хусусиятга эга бўлган белгилар аниқланмади.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда