
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 09:00лар атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида поезд ва “Дамас” иштирокида тўқнашув содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига кўра, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. ҳаракатланаётиб, қалин туман тушганлиги сабабли йўлдан чиқиб кетган ва биринчи бўлим қўриқланмайдиган темир йўл объектида поезд билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар