07:00 / 12.02.2020
3 394

Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида умра зиёрати учун навбатлар тугатилди

Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида умра зиёрати учун навбатлар тугатилди
Жорий йилнинг 11 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш” масалалари бўйича ОАВ вакиллари ва журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Uzbekistan airways” раҳбарияти ва мутасадди ходимлари ҳамда журналист ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда мутасаддилар томонидан Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан зиёратчиларимиз учун янада қулай шарт-шароитлар яратилаётгани ва бу жараён йилдан-йилга яхшиланиб борилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ҳудудларида умра навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилгани, ҳозирги кунда аксарият вилоятларда, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм, Жиззах, Навоий ва Қорақалпоғистон Республикасида жорий навбатлар тугатилгани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида фуқароларимизнинг умра сафарига бориш истакларини тўлақонли таъминлаш ҳамда жорий навбатни тезроқ тугатиш мақсадида қисқа фурсат ичида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қўшимча 3-рейсни йўлга қўйиш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Матбуот анжуманида 2020 йил 1 февраль кунидан эътиборан, биринчи рейс Тошкент-Жидда, иккинчи рейс эса Тошкент-Мадина йўналишида амалга оширилаётгани, 3-рейс йўлга қўйилса, Тошкент-Жидда йўналишида 1 та, Тошкент-Мадина йўналишида 2 та рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

Шунингдек, тадбирда 2019 йилнинг 14 ноябрь кунидан эътиборан ҳар куни биттадан авиарейс йўлга қўйилган бўлса, 10 декабрь кунидан эътиборан кунлик авиарейслар сони 2 тага етгани, ҳозирга қадар жами 38 мингга яқин фуқаро Умра зиёратини адо этиб қайтгани айтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида умра зиёрати учун навбатлар тугатилди