18:06 / 12.02.2020
4 434

“Висол” тўйхонасидаги ўғирлик

“Висол” тўйхонасидаги ўғирлик
Фарғона шаҳридаги “Водий висол оқшоми” МЧЖга тегишли “Висол” тўйхонасидаги СЕ 303 русумли электр ҳисоблагич электр таъминоти корхонасида рўйхатга олинмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилди.
Суриштирув жараёнида СЕ 303 русумли электр ҳисоблагични 2017 йил май ойида шаҳар электр таъминоти корхонаси энергия сотиш хизмати бошлиғи У.Сайрамов амалдаги тартиб ва қоидаларга зид равишда ўрнатиб берганлиги аниқланган.

Бироқ, электр таъминот корхонаси масъул ходимининг ноқонуний қилмиши шу билан тугамаган, 23.05.2017 йилдан 20.12.2019 йилга қадар “ПК электр-ҳисоб” дастурига “Висол” тўйхонасида истеъмол қилинган элеkтр энергиясини 20 коэффициентга кам ҳисоблаб киритиб келган. Натижада тўйхона томонидан 76 млн. 761 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Висол” тўйхонасидаги ўғирлик