
Фото: falke.com
Транспорт вазири Элёр Ғаниев Uzbekistan Helicopters томонидан туризм ва бизнес учун вертолёт хизматлари йўлга қўйилишини маълум қилди.
“Яқин орада муайян миқдорда янги ва замонавий, ғарб моделидаги вертолётлар харид қилинади. Улар айнан туризмни ривожлантириш, бизнес хизматларини кўрсатиш, экскурсия сафарларини амалга ошириш учун хизмат қилади”, − дейди транспорт вазири.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига асосан «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» негизида Uzbekistan Helicopters компанияси тузилиши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар