10:20 / 14.02.2020
3 452

Учта ОТМда масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши режалаштирилмоқда

Учта ОТМда масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши режалаштирилмоқда
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат юридик университетида, тажриба тариқасида, масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши мумкин.

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармони лойиҳасига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартибини белгилаш, дастурий-аппарат комплексини яратиш ва кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларини ўқув жараёнига масофавий таълимни жорий этиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозлашни таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар тажриба-синов натижаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг олий таълим тизимига масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифларни ўқитишнинг ушбу шаклини амалга киритишнинг олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги графиги билан биргаликда киритади.

Аввалроқ, ОТМга кириш имтиҳонлари соддалаштирилиши хабар берилганди.

Хусусан, умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учта ОТМда масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши режалаштирилмоқда