
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда элчи ҳокимдан Ганди таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан унинг Тошкентда мемориал очилиши, шунингдек, пойтахтда ҳинд жамоаси ибодат қилиши учун будда ибодатхонаси қурилишига ер майдони ажратишини сўради.
Бу иш Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилишини гапнинг орасида қистириб ўтди.
Шу билан бир қаторда ўтган ҳафтада ҳинд компанияларига шифохона, университет ҳамда аквапарклар қуриш учун ер майдони ажратилганлиги ва бу мақсадни амалга ошириш учун $1 млрддан ортиқ пул маблағи жалб қилинганлиги таъкидланди.
Ҳозирда Тошкентда ҳинд капитали иштирокидаги тадбиркорлик субъектлари сони 154 тага етган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар