21:54 / 14.02.2020
7 963

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг узоқ йиллик ректори ишдан олинди

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг узоқ йиллик ректори ишдан олинди
Самарқанд давлат тиббиёт институти Азамат Шамсиев лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 14 февраль кунги 82-сонли «Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида»ги қарори билан Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Алимжанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтига ректори этиб тайинланган.

Азамат Мухитдинович Шамсиев 2004 йилдан буён Самарқанд давлат тиббиёт институтига ректорлик қилиб келаётганди.

Азамат Шамсиев / Самарқанд давлат тиббиёт институти
Жасур Ризаев 2016 йилнинг августида Тошкент давлат стоматология институтига ректор этиб тайинланганди.

Жасур Ризаев
У 1974 йили Тошкент шаҳрида туғилган, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 1996 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1998-2000 йилларда катта лаборант, 2000-2007 йилларда ассистент, 2007-2008 йилларда 1-ТДТИда доцент, 2008-2011 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмасида раҳбар сифатида фаолият юритган.

2011 йилдан 2016 йилгача Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори, 2016 йилдан буён Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин орада Ўзбекистондаги бир қатор олий ўқув юртлари ректорлари ишдан олиниши ҳақида гапирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд давлат тиббиёт институтининг узоқ йиллик ректори ишдан олинди