12:40 / 15.02.2020
4 657

Қўқондаги чойхонада содир бўлган отишмадан кейин 30 кишига нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилди

Қўқондаги чойхонада содир бўлган отишмадан кейин 30 кишига нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилди
Қўқонда чойхонада жанжаллашган эркак бир неча кишини ов милтиғи билан жароҳатлагани ҳақида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 30 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

6 февралга ўтар кечаси соат тахминан 00:50 ларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ИИБга шошилинч хабар келиб тушган. Унга кўра 25 ёшли М.Б., 28 ёшли Қ.А. ҳамда 31 ёшли Ж.Ш. танасининг турли соҳаларида сочма ўқдан келиб чиққан тан жароҳатлари билан мурожаат қилганликлари аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Шу куни соат 00:10 ларда М.Б., К.А., ва Ж.Ш. Қўқон шаҳрида жойлашган «Шедевр» чойхонасига келганларида шу ерда бўлган 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллашиб қолган. А.У.нинг ёнида бўлган таниши 27 ёшли З.М. тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган «ИЖ-18» русумли қирқма милтиғи билан Б.М, А.Қ ва Ш.Ж.га қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Қасддан одам ўлдиришга суииқасд» ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра, Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган «Тонг» тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқондаги чойхонада содир бўлган отишмадан кейин 30 кишига нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилди