10:38 / 17.02.2020
4 764

Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади

Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади
Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- 2020/2021 ўқув йилидан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддатини 3 йил қилиб белгилаш;
- олий таълим муассасаларининг ҳудудлардаги педагогик таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва айрим филиаллари негизида Педагогика институтлари фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги.
Шунингдек, олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилиш мўлжалланган.

2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада:
- камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилишни бошлаш;
- мазкур жараёнга хорижий молия институтларининг грантларини жалб қилиш назарда тутилади.

Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади