date
views 3 021

Бўка туманида “Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг афзалликлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Бўка туманида “Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг афзалликлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад солиқ қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликларни зудлик билан халққа етказиб туриш ва амалга оширилиши лозим вазифалар ҳақида фикр алмашиш, солиқ тўловчилар фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш борасида тарғибот тадбирларини кўпайтириш.

Янги солиқ кодекси қабул қилингандан сўнг, Бўка тумани давлат солиқ инспекциясида ва ҳудуддаги маҳаллаларда 30 дан ортиқ семинарлар ўтказилиб, уларда 700 дан ортиқ солиқ тўловчилар иштирок этдилар, - дейди Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшодбек Оманов.

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамиятли жойи шуки, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, - дея таъкидлаб ўтди вилоят давлат солиқ бошқармаси "Солиқ маслаҳатлари" бўлими бош инспектори Исматилла Севинчев.

Тадбирда кодекснинг мазмун-моҳияти билан бир қаторда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти, шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган энг долзарб масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўка туманида “Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг афзалликлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди