13:30 / 17.02.2020
3 343

Божхоначилар танганинг иккинчи томонига эътибор қаратишди

Божхоначилар танганинг иккинчи томонига эътибор қаратишди
Заҳри қотилнинг катта кичиги бўлмайди. Қонунчилигимизга кўра, мамлакатимиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш қатъиян тақиқланган.

Бироқ шунга қарамасдан гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган уринишлар ҳамон учрамоқда.
Хусусан, куни-кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган хориж фуқароси М.З. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, унинг эгнидаги кийимлари орасидаги бир бирига ёпиштирилган тангалар божхоначилар эътиборини тортди.
Текширув давомида тангалар бир бирига елим эмас “гашиш” гиёҳвандлик воситасида ёпиштирилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар танганинг иккинчи томонига эътибор қаратишди