Ўзбекистонда ўқитувчилар маошини ошириш бўйича янги тизим ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ўқитувчилар маошини ошириш бўйича янги тизим ишлаб чиқилади
Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурида назарда тутилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
- педагогик маҳорат ва малака даражасини тасдиқлаш бўйича касбий сертификация тизимини жорий қилиш;
- биринчи ва олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақини малака тоифасига эга бўлмаган ўқитувчиларга нисбатан ошириб бориш амалиётини жорий этиш ва ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқларни кенгайтириш назарда тутилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар