14:36 / 19.02.2020
1 723

“ОАВ тўғрисида”ги Қонунга қандай ўзгаришлар киритиш кўзда тутилмоқда?

“ОАВ тўғрисида”ги Қонунга қандай ўзгаришлар киритиш кўзда тутилмоқда?
Пойтахтимизда ташкил этилган тадбирда ОАВ раҳбар-ходимлари, журналист ва блогерлар, халқаро экспертлар қатнашмоқда.
Лойиҳага кўра, оммавий ахборот воситаси устав фондига давлат ташкилоти муассис бўлиб кирганда қўшимча мажбуриятлар юклатилишини назарда тутилмоқда.
Жумладан, оммавий ахборот воситасини ривожлантиришда ҳар томонлама мунтазам амалий ёрдам кўрсатиш шулардан бири.

Эътиборни тортган яна бир муҳим янгилик шуки, муассис, бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчиси бўлса, молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддаларига ўз муассислигидаги ОАВни ривожлантиришга қаратилган маблағни харажатлар сметасига киритиш ҳамда мақсадли фойдаланишни ташкил этиш масаласи киритиляпти.

Бу эса бугунги кунда молиявий танг аҳволдаги айрим ОАВ фаолиятини яхшилашини таъминлайди.
Шунингдек, тадбирда ОАВ ларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳам муассислар иштирокини аниқ белгилаш кўзда тутилган.

Раҳим Шерқулов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “ОАВ тўғрисида”ги Қонунга қандай ўзгаришлар киритиш кўзда тутилмоқда?