21:26 / 19.02.2020
4 915

Янги вазир камбағалликдан қандай чиқиш мумкинлиги ҳақида гапирди

Янги вазир камбағалликдан қандай чиқиш мумкинлиги ҳақида гапирди
Бугун Адлия вазирлигида янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда адлия вазирининг ўринбосари Акбар Ташкулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари ҳамда соҳа мутахассислари, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилишига сабаб нима?

Раҳмат МАМАТОВ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири:
Вазирлик ташкил этишдан мақсад – илгари маҳаллаларда иш юритиб келган хотин-қизлар, “Нуроний” жамғармаси, профилактика инспекторлари фаолият юритган. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳар ерда бўлиб, битта мушт бўлиб ишламаган. Энди булар битта мақсадда бир ёқадан бош чиқариб фаолият кўрсатади. Яна бир муҳим жихати – илгари маҳаллалларнинг маблағи бўлмаган. Бундан кейин маҳалла раиси тадбиркорлик билан шуғулланади.

Шу кунгача республикадаги 9121 та маҳалладан 3000 дан ортиғи ўз биносига эга бўлмаган. Улар ҳокимликлар, тадбиркорлар тасарруфидаги биноларда, ҳаттоки, ўз хонадонларида ҳам ишлаб келган. Ташкил этилган вазирликда 4 та вазир ўринбосарлари: хотин-қизлар, нуронийлар, профилактика инспектори ва 4-ўринбосар тадбиркорликка кўмаклашиш ишларини назорат қилади.

Маҳаллалардан ажратиладиган моддий ёрдам билан Президентимиз айтган камбағалликдан чиқиб бўлмайди. Маҳалла қачонки фуқаро билан манзилли ёндашув қилиб, даромад топиш йўлларини биргаликда топиб, ёрдамга муҳтож оилаларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга имкон яратилса, моддий аҳволни яхшилаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги вазир камбағалликдан қандай чиқиш мумкинлиги ҳақида гапирди