17:18 / 20.02.2020
3 185

Мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади

Мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади
Дилшод Кенжаев
Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев тадбир давомида бир қатор янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

Яқин вақт ичида мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади. Булар - аниқ фанлар, гуманитар, тиббиёт ва бошқалар.
2020-2021 йилдан бошлаб халқ таълимида ўқитишнинг миллий дастури ишлаб чиқилади.

Бу йил давлат бюджетидан 18,6 триллион сўм маблағ Халқ таълими соҳасига ажратилган. Уларнинг 90 фоизи соҳа ходимларининг ойлик маблағларини шакллантиради
”, - деди у.

Шунингдек, Дилшод Кенжаевнинг сўзларига кўра, айни вақтда республика бўйлаб 3500 та мактабда спорт заллари мавжуд эмас.
Бундан олдин, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади