
Миссури университети олимлари пластмасса идишлар таркибидаги бисфенол А моддаси (одатда, оқ рангдаги гранулалар кўринишидаги кимёвий модда) бўлмаган пластмасса идишлар зарарли кимёвий моддаларни ўз ичига олган аналоглар сингари инсон саломатлигига таҳдид солишини аниқлашди. Ушбу тадқиқот натижалари MedicalXpress томонидан эълон қилинди.
Тадқиқотчилар бисфенол А ўрнини босувчи бисфенол S(BPS)нинг сичқонларнинг йўлдошига таъсирини ўрганишди ва шу билан кимёвий моддаларнинг ҳомиладор оналарга ҳамда уларнинг туғилмаган болаларига таъсирини кузатишди.
Маълум бўлишича, онанинг қонидаги BPS ҳомилага плацент орқали ўтади. Плацент эса эмбрионда мия ривожланиши учун зарур бўлган серотониннинг асосий манбаи ҳисобланади ва унга тушадиган кимёвий моддалар туғма неврологик касалликларга олиб келиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, BPS йўлдошдаги серотонин миқдорини пасайтиради. Бисфенол А, ўз навбатида, саратон, семириб кетиш, бепуштлик каби гормонал касалликларга сабаб бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар