Фото: Халқаро пресс-клуб
Ортиқованинг сўзларига кўра, ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга, балки барча давлат хизматчиларига керак.
«Шахсан айта оламан, прокурорларнинг 90 фоизининг муомаласи яхши. Ишингиз тушиб борганингиздан, кетгунингизгача қўли кўксида хизматингизда туради. Тўғри, 10 фоиз прокурорлар борки, бутун соҳа имижига салбий таъсир қилмоқда.
Ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга, балки барча давлат хизматчиларига керак. Чунки коррупция ҳолати қачон вужудга келади, қачонки давлат бюджети билан муносабатга киришиш жараёнида аниқланади», - деди у.
Бош прокурор ўринбосарининг айтишича, эски тартибга кўра прокурорлар фуқаролардан шикоят аризаси бўлмаса хам жиноят ишини ўрганишда иштирок этади.
«Бироқ, давлат раҳбари мурожаатда прокурорлар ва адвокатлар энди фақат фуқародан шикоят аризаси бўлсагина жараёнга аралашиши мумкин бўлиши ҳақидаги қонуний ҳужжатни ишлаб чиқиш масаласини таклиф қилдилар.
Мурожаатномада прокуратурага муҳим вазифалар қўйилди. Булар: соҳани ислоҳ этиш, соҳа ходимлари дунёқарашини ўзгартириш ва албатта, коррупция балосининг йўқотишдир.
Суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган инсонлар виждонан ва ҳалол ишламаса, тизимнинг ўзи бундай инсонларни соҳадан чиқариб ташлайди. Ҳуқуқ соҳасида ишлайдиган ходимларни уйғонишга ва қонунларни яхши ўрганишга чақириб қоламиз», - деди Светлана Ортиқова. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди