10:00 / 21.02.2020
3 771

Намангандаги меҳмондорчилик пичоқбозлик билан якунланди

Намангандаги меҳмондорчилик пичоқбозлик билан якунланди
2020 йил 15 февраль куни соат 21:00да Наманган вилояти Норин тумани “Тўлқин” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида синфдошлар орасида тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида 17 ёшли О.У. тадбирга қўшни маҳалладан келган 17 ёшли Б.С. билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида олиб келган пичоқ билан Б.С.нинг танасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада Б.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, О.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги меҳмондорчилик пичоқбозлик билан якунланди