08:27 / 22.02.2020
3 274

Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади

Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади
Фото: Anadolu Agency
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга қилган расмий ташрифи доирасида 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича қўшма баёнот имзоланди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, кейинги йилларда турк бизнеси вакиллари Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтирди. 2019 йилда ўзаро савдо айланмасининг ҳажми 2,5 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича ҳам қатор келишувлар ўрин олди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Туркия Палаталари ва биржалари иттифоқи «ТОББ» қошидаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш юзасидан меморандум имзолади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиалини очиш ташаббуси 2019 йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда илгари сурилган ва келишилган эди.

Пойтахтда очилиши кўзда тутилган университет филиали дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади