10:38 / 22.02.2020
4 779

Италиялик актёр Тошкентдаги квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Италиялик актёр Тошкентдаги квартирасидан ўлик ҳолда топилди
Фото: Il Messaggero
Италия фуқароси Жоржо Гено Тошкентда ижарага олинган хонадонида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Дарё» Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, 16 февраль, якшанба куни соат 23:00 да Миробод тумани ИИБ ФМБга Ф.Б.дан — 1992 йилда туғилган Жоржо Гено вақтинчалик прописка қилинган хонадон эгасидан тезкор хабар келиб тушган.

Воқеа жойи кўздан кечирилган вақтда хонадон эшиги бузилгани, хоналардаги буюмлар тартиб ҳолда экани, ҳалок бўлган одамнинг танасида ташқи жароҳатлар йўқлиги аниқланган.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Жоржо Генонинг ўлими ҳақидаги хабарлар Италия ОАВда 20 февраль, пайшанба куни тарқалишни бошлаган. Хабарларга кўра, йигитнинг ота-онаси уч кун давомида у билан боғлана олмаган ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан бу борада ёрдам сўраган, якунда Гено квартирада ўлик ҳолда топилган.

Жоржо Гено кўп йиллар давомида хорижда, жумладан, Австралия ва Собиқ Иттифоқ таркибига кирган аксар мамлакатларда яшаган. У Ўзбекистонга бир неча ой илгари келганди. Ота-онасининг сўзларига кўра, Жоржонинг соғлиғи жойида бўлган ва у бодибилдинг билан шуғулланган.
Австралиянинг Star Now сайтида берилган маълумотда Жоржо Генонинг ижодни энди бошлаган актёр ва модель экани ёзилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Италиялик актёр Тошкентдаги квартирасидан ўлик ҳолда топилди