ДХХ Фарғонада қарийб 500 минг долларни ушлаб қолди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари йирик миқдордаги чет эл валютасини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Фарғона вилояти Қувасой туманидаги чегараолди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида мамлакатимиздан қўшни давлатга ноқонуний равишда олиб чиқишга уринилган жами 499 366 АҚШ доллари миқдордаги чет эл валютаси тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг