Жиззахда юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида унинг аёли ва фарзанди ҳалок бўлди

Жиззахда юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида унинг аёли ва фарзанди ҳалок бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 йўлининг 984-километрида 22 февралга ўтар кечаси соат тахминан 03:30 да инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ИИВ ЙҲХББдан маълум қилишларича, шу туманда яшовчи фуқаро Н.С. ГАЗ-5327 русумли юк машинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, рулда ухлаб қолиши сабаб машина йўл четига ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи — Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди — С.Т. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар