19:19 / 24.02.2020
2 403

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан тамаки ва сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ҳамда товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида фош этилди.

Жумладан, қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказиш вақтида йўловчи фуқаро К.Р. умумий қиймати 6 миллион сўмлик 300 қути тамаки маҳсулотларини вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, мазкур поезд йўловчилари қўшни давлат фуқаролари Е.С. ва А.Е.лар 1981 дона турли хил хўжалик товарлари, ювиш воситалари ҳамда салкам 150 килограмм оғирликдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда 189 дона биологик фаол қўшимчаларни вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати салкам 41 миллон сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, “Москва-Андижон” халқаро йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юклари текшируви жараёнида фуқаро И.Қ. умумий қиймати 8,5 миллион сўмлик 83 дона тилла ва кумушдан ишланган заргарлик буюмлари ҳамда қўл соатларини вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур поезднинг яна бир йўловчиси фуқаро М.П. эса умумий қиймати 24,2 миллон сўмлик 1341 дона турли хил тиббиёт буюмларини вагоннинг хуфия жойларига божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди