10:29 / 25.02.2020
2 930

Суд ходимлари таълим даргоҳида

Суд ходимлари таълим даргоҳида
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Ёшлар иттифоқи Навбаҳор туман Кенгаши ва туман ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда, Навбаҳор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар янги поғонага кўтарилгани, ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратилаётгани ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўқувчиларга ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифалар давлат сиёсати даражасида эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтришлар берилди.
Ўқувчилар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ёшларга оид масалалар юзасидан берилган саволларга, тадбир иштирокчилари жавоб қайтаришди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг
архивариуси
Ш.Тўрақулов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд ходимлари таълим даргоҳида