10:20 / 25.02.2020
3 094

Ертўладаги ўғирлик

Ертўладаги ўғирлик
Мажбурий ижро бюро Ургут туман бўлими ходимлари томонидан “Хўжагузар” маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижроси талаблари асосида тадбир ўтказилди.

Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Хайрулла Фаёзов ўзининг яшаш хонадонининг ертўла қисмида ташкил қилган дурадгорлик устахонасида электр тармоғидан фойдаланиш учун таъминотчи корхонадан рухсатнома олмасдан ва электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.

Дурадгорлик устахонасида мавжуд бўлган ҳар бирининг қуввати 4 кВт.га тенг бўлган 3 дона дурадгорлик дастгоҳидан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 142 млн. 700 минг сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан фуқаро Х.Фаёзовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185(2)-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ертўладаги ўғирлик
ePN