11:17 / 25.02.2020
4 451

Тиламчи қизчанинг кўзлари...

Тиламчи қизчанинг кўзлари...
Бухородаги “Покиза инсонлар” акциясини якунлаб, Тошкентга қайтиш арафасидамиз. Бир жойда тўхтаб, хайдовчи тушиб кетди. Салонда дугонам иккимиз. Машина ойнасини кимдир "тик-тик" этиб чертди. Ташқарида бир қизча турар, бир нарсалар дерди.

Ойнани тушириб, унга қараб қолдим, у эса қўлини чўзганча тожикча бир нималар дер. Тушунганим худо йўлига садақа бер, чиройли дегани бўлди. Ўзи тиланчиларга бермайман садақа. Эҳсон қутисига ташлайман кўпинча. Лекин бу қиз, уни кўзлари... Яшил дейми ёки хаки ранг... Кўзлари тиниқ, дардли эди. Чўнтагимдан пул чиқариб бердим. Кўзим уни кўзларида. У эса бир нималар деб дуо қилар.

-Қизий, кўзларинг чиройли экан ўзингга ўхшаб!
-Раҳмат, апажон, сизникиям чиройлик...

У кетди. Ортига ўгирила-ўгирила, юзида хайроналик. Ишончим комил, шу пайтгача биронта одам унга бундай демаган. Бир ёши катта аёлни ёнига борди. Онаси деб ўйладим.
Бироз кузатгач, машинадан тушиб, ўша аёлни олдига бордим. Уни қўлида чақалоқ. Рўмоллар ўраб олган, ориққина.

-Ассалому алайкум, кенайи! Сизни қизизми? дедим табассум билан.
-Ассалом! Йўқ, жияним. Онаси ўлиб кетган. 4 бола қолди. Ман ўзимни болларим билан қараяпман.

-Тиланчилик қилибми? Ишласангиз бўлмайдими?
-Болаларим ёш (доимий гаплар...).

-Бу қизни кўзлари бунча чиройли экан. Мактабга нега бормаяпти?
-Энди боради. Қарашяпти менга.

Қиз ҳадиксираб турибди. Унга юзланиб:
-Хой асал қиз, ким бўлмоқчисан катта бўлсанг? Бирор нарсага қизиқасанми?
-Тикувчи бўлгим келади. Лекин тикишни билмайман-да.

-Хечқиси йўқ, ўрганиб оласан! Чиройли кўйлакларни дизайнини яратасан. Ҳали жудаям бахтли қиз бўлиб кетасан-ки. Зўр булиб кетасан, энг гўзали бўласан! Фақат ўқигин, хўпми, асалим?

Қизни томоғига бир нима қадалиб қолди. Кўзлари қизариб кетаяпти. Ютиниб, зўрға:
-Хўп! деди...
Кўз тегмасин сенга деб хайрлашдим.

Тўғри, у лўлидир. Лекин у ҳам инсон. У ҳам бахтга, комилликка, яхши гапга арзирли одам боласи. Кўзлари чиройли, дардли, қиз...
Қизларга, илм беринг, меҳр беринг!

Ақида Хонум

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиламчи қизчанинг кўзлари...