
Скриншот
«Muxbir Daliyev» телеграм-канали хабарида Андижондаги 1-ўрта мактабда ғалати тартиб жорий қилингани айтилади: дарсга кеч қолган ўқувчидан 2000 сўм, дарсга келмаганларидан 10 000 сўмдан жарима пули ундирилади. Камига ўқитувчининг қўллари ва елкаларини уқалаш мажбурияти ҳам бор экан!..
Тасаввурга сиғмас бундай «қоида»га далил тариқасида каналда видеолавҳа ҳам жойлаштирилган. Тасвирларда бир ўқитувчи қатор турган ўқувчилардан бирма-бир пул йиғаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, унда икки нафар ўқувчи устозининг елка-қўлларини уқалаётгани ҳам акс этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар