00:05 / 27.02.2020
2 435

Аҳолининг ижтимоий ҳимоясига масъул давлат органи тузиш таклиф қилинмоқда

Аҳолининг ижтимоий ҳимоясига масъул давлат органи тузиш таклиф қилинмоқда
Алишер Иноқов / Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий муҳофазаси масалалари бир қанча вазирлик, идоралар орасида тарқалиб кетган бўлиб, мавжуд ҳолат аҳоли эхтиёжманд қатламларининг ҳаёт кечириш сифати ва даражасига салбий таъсир кўрсатяпти, деб ҳисоблайди Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори Алишер Иноқов.

«Оқибатда ижтимоий ҳимоянинг турли йўналишлари, шу жумладан, фуқароларнинг пенсия таъминоти, имтиёзга эга фуқароларга дифференциал тарзда у ёки бу имтиёзларни, хизматларни етказиш чоралари мувофиқлаштирилмай келиняпти. Аҳоли ижтимоий ҳимоясининг ўрта ва узоқ келажакларга мўлжалланган барқарор стратегик ривожланиши таъминланмай қолинмоқда», – дейди у.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, Алишер Иноқов бу ҳақда 26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси ва Халқ демократик партиясининг қўшма йиғилишидаги ҳисоботида айтиб ўтган.

Агентлик директори муаммони ҳал этиш учун кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш ишларини якунига етказишни таклиф этди.

Унинг айтишича, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитацияси бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

«Ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш» дастури биринчи ва охирги марта 1995 йилда қабул қилинган», – деди Иноқов.

Агентлик раҳбари бу масалалар юзасидан давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
«Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасига малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Бу соҳадаги муаммолардан яна бири», – деди Алишер Иноқов.

Билдирилган таклифга кўра, бу муаммони ҳал этиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида янгидан ташкил қилинган «Ижтимоий тиббиёт» кафедрасида соҳага юқори малакали мутахассисларни ва раҳбар кадрларни тайёрлаш учун жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб, ушбу кафедра негизида тиббиёт олий ўқув юртларида бакалавриатурани тугатган мутахассисларга бирламчи мутахассислик (6 ой) бўйича ўқитиш ва 2 йиллик клиник ординатурани ташкил қилиш керак.

Таъкидланишича, сўнгги 20 йил давомида ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматни ташкиллаштириш, протезлаш йўналишлари бўйича тизимли тарзда илмий изланишлар олиб борилмаган.

Оқибатда соҳа ривожи тўхтаб қолган.
«Бу долзарб йўналишда мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий қилиш ва соҳа ривожини таъминлаш лозим.

Бунинг учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Ижтимоий тиббиёт кафедрасида докторантура очиш, «Ижтимоий тиббиёт», яъни тиббий-меҳнат экспертиза, тиббий-ижтимоий реабилитация ва хизмат кўрсатиш, протезлаш йўналишлари бўйича ихтисослашган Илмий кенгашлар очиш таклиф этилмоқда», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори Алишер Иноқов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳолининг ижтимоий ҳимоясига масъул давлат органи тузиш таклиф қилинмоқда