date
views 3 201

Сигаретми ёки гиёҳвандлик воситаси?

Сигаретми ёки гиёҳвандлик воситаси?
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хориж фуқароси О.Ф. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро О.Ф нинг ёнида сигарет қутиси борлиги маълум бўлди. Бироқ, бошқа номдаги сигарет қутисида ўзга маркадаги сигарет донасининг бўлиши божхоначилар эътиборини тортди. Мазкур сигарет донаси текшириб кўрилганда, унинг ичида 1,21 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сигаретми ёки гиёҳвандлик воситаси?