date
views 3 987

Бухоро давлат солиқ органи раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони яна биттага кўпайди

Бухоро давлат солиқ органи раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони яна биттага кўпайди
Бухоро вилояти давлат солиқ органларида раҳбар лавозимларига муносиб кадрларни танлаш, хусусан раҳбарлик лавозимларига xотин-қизларни тайинлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Давлат солиқ бошқармасининг тегишли буйруғига асосан навбатдаги туман давлат солиқ инспекциясининг раҳбарлик лавозимларидан бирига аёл киши тайинланди. Аниқроғи, Бухоро вилояти Ромитан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига
Ниёзова Дилноза Расуловна тайинланди.

Дилноза Ниёзова янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Ғиждувон туман давлат солиқ испекцияси Ташкилий ишлар ва назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро давлат солиқ органи раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони яна биттага кўпайди