18:53 / 27.02.2020
6 364

Туркияга турмушга чиққан ўзбекистонлик келинлар сони маълум бўлди

Туркияга турмушга чиққан ўзбекистонлик келинлар сони маълум бўлди
Туркия статистика ташкилоти маълумотига кўра, 2019 йилда мамлкатда 23 минг 264 нафар чет эллик аёл-қиз туркиялик эркакларга турмушга чиққан. Бунда чет эллик келинлар сони ошди, аммо чет эллик куёвлар сони ўзгаришсиз қолди.

Ўтган йили Туркияда умумий 541 424 жуфтлик турмуш қурган. Статистика натижаларига кўра 2019 йили чет эллик келинлар сони чет эллик куёвлар сонига нисабатан ортган.

2019 йили хориждан Туркияга келин бўлиб тушганлар 23 264 нафар бўлиб, бу умумий келинлар сонига нисбатан 4,3%ни ташкил этди. Хориждан Туркияга куёв бўлганлар эса 4 580 нафар – бу, умумий куёвлар сонининг 0,8%и.

Чет эллик куёвларнинг қайси мамлакатга мансублиги ўрганиkганида уларнинг 31%и Германия фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, чет эллик куёвларнинг 16,4%и Сурия, 6,8%и эса Австрия фуқаролари бўлган.

Чет эллик келинларнинг ҳам қайси давлатга мансублиги ўрганиб чиқилган. Бунга кўра, уларнинг 14,5%и Сурия, 11,7%и Озарбайжон, 10,5%и Германия, 7,8%и Марокаш ва 6,7%и Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Статистикага кўра, 2019 йил давомида жами 1 550 нафар ўзбекистонлик аёл-қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Шунингдек, 11 нафар ўзбекистонлик эркак Туркия фуқароларига уйланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияга турмушга чиққан ўзбекистонлик келинлар сони маълум бўлди