10:27 / 28.02.2020
3 474

Саудия Арабистони 7 та давлат фуқароларига туристик визалар беришни тўхтатди

Саудия Арабистони 7 та давлат фуқароларига туристик визалар беришни тўхтатди
Саудия Арабистонининг туризм вазирлиги коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўп сонда қайд қилинган 7 та давлат фуқароларига электрон туристик визалар берилишини вақтинча тўхтатди. Ушбу чора остига тушган давлатлар орасида Қозоғистон ҳам бор.
Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабар берди.

“Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон фуқароларига электрон туристик визалар берилиши тўхтатилади. Ушбу давлатлар фуқаролари Саудия Арабистони аэропортларига келганда ҳам туристик визалар ололмайдилар”, дейилган хабарда.

Шунингдек, ушбу давлатларнинг аввалроқ виза олган фуқаролари ҳам ҳозирча визалардан фойдалана олмайдилар.

Подшоҳликда таъкидланишича, бу вақтинча кўрилаётган чоралардир. Шу билан бирга, Саудия Арабистони электрон туристик визасини олиш ҳуқуқига эга бўлган 40 дан кўпроқ бошқа давлат фуқаролари аввалгидек бу имкониятдан фойдалана олишлари ёки аэропортга келгач виза олишлари мумкин бўлади.

Бир қатор давлатлар фуқароларига Саудия Арабистонига ташриф буюриш учун 2019 йилда илк бор жорий қилинган туристик виза мусулмонлар учун муқаддас қадамжолар жойлашган Макка ва Мадинага ташриф буюриш ҳуқуқини бермайди.

Аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саудия Арабистони 7 та давлат фуқароларига туристик визалар беришни тўхтатди