13:09 / 28.02.2020
2 947

Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишмоқда

Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани «Авайхон» маҳалласида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирди.

Бу ерда жами 1 минг 120 та хонадондан иборат 17та кўп қаватли уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган. Бугунги кунда 5та турар жой қад ростлаб, ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари хонадонлардан бирини кириб кўрди, уйларнинг қурилиш технологияси ва энергия тежамкорлигига эътибор қаратди.
«Ташқи деворлар базальт материали билан қоплангани об-ҳаво таъсирини камайтириб, хонадонларнинг қишда исиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди. Яна бир самарали томони – бу тўлиқ маҳаллийлаштирилган маҳсулот», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президент маҳаллий материалларни кўпроқ ишлатиб, уйларнинг нархини арзон қилиш, уларни турли соҳа вакиллари билан бирга кам таъминланганларга ҳам ажратиш бўйича кўрсатмалар берди. Кредит муддатини узайтириш, ижарага бериш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Шаҳарларда одамлар коммунал хизматлар сифатсизлигидан норози. Биноларни эксплуатация қиладиган барқарор ташкилотлар, малакали кадрлар етишмайди. Янги объектлар эски тармоқларга улаб қўйилади. Бутун квартал бирданига узоқдаги станциядан иситилади. Аслида, ақл билан қилинса, коммунал тўловларни 50 фоизгача арзонлатиш мумкин», - деди Шавкат Мирзиёев.

Янги мавзеда автоном иссиқлик станцияси қуриш, иморатларни эксплуатация қиладиган ва сифатли хизмат кўрсатадиган замонавий ширкат ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Ҳудудда яна бир нечта 9, 16 ва битта 25 қаватли турар жой барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳада замонавий қурилиш нормалари билан бирга миллий қадриятларимиз, турли маросимлар учун қулайликлар ҳам инобатга олинган. Барча уйларни 2020 йил сентябрда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, кўп қаватли автотураргоҳ барпо этилиши лойиҳалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишмоқда