Шавкат Мирзиёевнинг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;
2. Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;
3. Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;
4. Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;
5. Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?