20:10 / 29.02.2020
2 450

Хатирчида насос ва ўғит ўғирлаганлар қўлга олинди: уларнинг навбатдаги «мўлжали» қўй ва ғалла бўлган

Хатирчида насос ва ўғит ўғирлаганлар қўлга олинди: уларнинг навбатдаги «мўлжали» қўй ва ғалла бўлган
Иллюстратив фото
2020 йилнинг 22 февраль куни эрталабки соат 08:15да Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ навбатчилик қисмига тезкор чақирув келиб тушди. Унга кўра, «Хўжақўрғон» МФЙда яшовчи М.Ҳ.нинг яшаш хонадонидан қиймати 2 млн сўмлик сув чиқариш агрегати (насос) ўғирлаб кетилган экан.

Навоий вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумотига кўра, бир гуруҳ ИИБ ходимлари, жумладан, ҳудуд профилактика инспектори ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари томонидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилиб, ушбу жиноятни қилган шахслар аниқланиб, жиноят иши очилган.

Ушбу жиноят 1998 йилда туғилган Б.Х. ва 2004 йилда туғилган вояга етмаган Т.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Шунингдек, тергов суриштирувлар натижасида шу йилнинг 16 февраль куни «Хўжақўрғон» МФЙда яшовчи фуқаролар Ф.Д., С.Р., Б.Х. ҳамда вояга этмаган Т.Х. ўзаро жиноий тил бириктириб, шу тумандаги «Миёнқол» МФЙда яшовчи Ф.О. хонадонидан жами 950 минг сўмлик фосфорли ўғитни ўғирлаб чиқиб, сотмоқчи бўлиб юрган вақтида — 23 февраль куни далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Тергов-суриштирув давомида аниқланишича, худди шу фуқаролар томонидан олдиндан жиноий бириктириб, шерикчилик асосида ҳамқишлоғи Б.Ш. хонадонидан қўйларини ва шу маҳалла ҳудудида жойлашган «Р.Б.» фермер хўжалиги дала шийпонида жойлашган омборхонасидан ғалла ўғирлашни режалаштираётганлиги аниқланиб, 2та жиноятнинг олди олинди.

Ушбу жиноятларнинг аниқланиши ва очилишида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ч.Ражабовнинг фаоллиги муҳим рол ўйнаган. Ички ишлар органларида бундай лавозим ташкил этилганига бир йил тўлмасдан, жойларда жиноятларни очиш ва уларни барвақт олди олинишида ўз самарасини бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хатирчида насос ва ўғит ўғирлаганлар қўлга олинди: уларнинг навбатдаги «мўлжали» қўй ва ғалла бўлган