
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туманида фуқаро С.Х.га тегишли бўлган хусусий уйда қарийб 669 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг яширин омбори топилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати.
Қўмитанинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари тезкор тадбир давомида уй ертўласида сифати кафолатланмаган ва тегишли сертификати бўлмаган тиббий ниқоблар ноқонуний равишда сақланаётганини аниқлаган.
Маълум бўлишича, маҳсулотларни чет элда қайта сотиш режаси бўлган. «Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», — дейилади ДБҚ ахборотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар