
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Пискент туман бўлими бош инспектори Ш.М. Халқ банкининг Пискент туман филиали сайёр кассаси кассири У.Х. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктирган.
Улар ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармай, тўлов қайдномаларига вафот этган 142 нафар фуқаро номидан ўзлари имзо қўйган.
«Шу йўл билан улар 85,8 миллион сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан Ш.М., У.Х. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.