3 001
Ангренда 22 ёшли қизнинг телефони ва 500 минг сўм пулини олиб қочган босқинчи қўлга олинди
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар «Охунбобоев» истироҳат боғида ёнида уйига қайтаётган 22 ёшли аёлни уриб, телефони ва 500 минг пулини олиб қочган босқинчи қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа, 9 февраль куни соат тахминан 16:10 ларда содир бўлган. Номаълум шахс истироҳат боғида ёнидан уйига қайтаётган 22 ёшли Н.С.ни қўли ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, 500 минг сўм пул ва Xiaomi телефонини босқинчилик қилиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Н.С. олган тан жароҳатлари оқибатида тиббий муассасага мурожаат қилган.
Тезкор қидирув натижасида жиноятни Н.С. билан бирга яшаган 26 ёшли М.Б. содир қилгани аниқланиб, жиноятчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида М.Б.га нисбатан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади